1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ушбу Махфийлик сиёсати (бундан буён матнда — «Сиёсат») «Greatsoft - Software Development Company» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда — «Оператор») legon.uz веб-сайти, унинг мобил версияси, Telegram боти ва Mini App иловаси (бундан буён матнда биргаликда — «Платформа») фойдаланувчиларининг шахсга доир маълумотларини қандай йиғиши, ишлатиши, сақлаши, ўтказиши ва ҳимоя қилишини белгилайди.
1.2. Сиёсат «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Сиёсат Платформанинг барча фойдаланувчиларига: фуқаролар ва юридик шахслар вакилларига (бундан буён матнда — «Мижоз»), Платформада рўйхатдан ўтган адвокатларга (бундан буён матнда — «Адвокат») ҳамда рўйхатдан ўтмасдан Платформага кирган шахсларга (бундан буён матнда — «Ташриф буюрувчи») нисбатан қўлланилади. Улар биргаликда «Фойдаланувчи» деб юритилади.
1.4. Сиёсат Платформанинг фуқаролар учун оммавий офертаси ва адвокатлар учун оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
1.5. Фойдаланувчи Платформада рўйхатдан ўтишда «Оммавий оферта ва Махфийлик сиёсати шартлари билан танишдим ва уларга розиман» белгисини қўйиш орқали Сиёсатда кўрсатилган шахсга доир маълумотларга ишлов беришга электрон шаклда розилик беради. Оператор розилик берилган сана, вақт ва Сиёсат таҳририни қайд этиб боради. Розилик учун бошқа ҳужжат имзолаш ёки тақдим этиш талаб қилинмайди.
1.6. Ташриф буюрувчи Платформадан фойдаланишни давом эттириш орқали зарурий cookie файллардан фойдаланишга розилик беради. Аналитика cookie файллари фақат алоҳида розилик билан ишлатилади (9-бўлим).
2. АТАМАЛАР
Шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган маълумотлар.
Субъект — шахсга доир маълумотлари ишлов берилаётган жисмоний шахс.
Ишлов бериш — шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича ҳаракатлар.
Оператор — шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи ва уларни ишлов бериш мақсадларини белгиловчи шахс, яъни "Greatsoft - Software Development Company" маъсулияти чекланган жамияти.
Учинчи шахс — Оператор ва Субъектдан ташқари, Оператор Сиёсатда кўрсатилган мақсадларда маълумот берадиган ёки ишлов беришни топширадиган шахс.
Cookie — Платформа Фойдаланувчи қурилмасида сақлайдиган кичик матнли файл.
3. ИШЛОВ БЕРИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР
3.1. Барча Фойдаланувчилар
а) телефон рақами, электрон почта манзили, Telegram ҳисоби идентификатори ва фойдаланувчи номи;
б) исм ва фамилия;
в) танланган тил ва профил созламалари;
г) техник маълумотлар: IP-манзил, қурилма ва браузер тури, операцион тизим, Платформага кириш вақти, кўрилган саҳифалар, cookie идентификаторлари;
д) Оператор ва support хизмати билан ёзишмалар, шикоятлар ва уларнинг мазмуни.
3.2. Мижозлар
а) Ҳужжат шаблонларини тўлдиришда киритилган маълумотлар: исм-шариф, туғилган сана, паспорт маълумотлари, ЖШШИР, яшаш манзили, иш жойи, суд иши, жарима қарори ва бошқа ҳужжатлар реквизитлари, шунингдек ушбу маълумотларни тўлдириш учун юкланган ҳужжатлардан (жарима қарори ва бошқалар) автоматик равишда ўқилган маълумотлар;
б) Ҳужжат шаблонларига киритилган учинчи шахслар маълумотлари (жавобгар, қарздор, иш берувчи, иккинчи тараф ва бошқалар);
в) Савол хизмати доирасида юборилган савол матни ва унга илова қилинган файллар;
г) Онлайн консультация бронлари, вақти, давомийлиги, Адвокат билан Платформадаги ёзишмалар;
д) сунъий интеллект ёрдамида ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун юкланган ҳужжатлар ва суратлар;
е) харидлар, тарифлар ва тўловлар тарихи (тўлов тизими транзакция идентификатори, сумма, сана);
ж) Адвокатларга қўйилган баҳолар ва шарҳлар.
3.3. Адвокатлар
а) исм-шариф, сурат, телефон рақами;
б) лицензия рақами ва берилган санаси, текширув учун тақдим этилган лицензия ёки адвокат гувоҳномаси нусхаси, зарур ҳолларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
в) мутахассислик, тажриба, иш ҳудуди, таржимаи ҳол;
г) ЖШШИР ва Тўловлар учун банк картаси маълумотлари;
д) Тушумлар, ушлаб қолинган Комиссия ва солиқлар, Тўловлар тарихи;
е) жавоблар, консультациялар, Контент, рейтинг ва шарҳлар.
3.4. Ишлов берилмайдиган маълумотлар
3.4.1. Оператор биометрик ва генетик маълумотларга ишлов бермайди.
3.4.2. Оператор тўлов карталарининг тўлиқ реквизитларини (CVV/CVC код, амал қилиш муддати) сақламайди. Мижозларнинг карта маълумотлари бевосита тўлов тизимлари томонидан ишлов берилади.
3.4.3. Оператор Фойдаланувчидан Платформа хизматлари учун зарур бўлмаган маълумотларни сўрамайди. Фойдаланувчи ўз ихтиёри билан савол матнига, ёзишмаларга ёки юкланган файлларга киритган маълумотлар учун ўзи жавоб беради.
4. ИШЛОВ БЕРИШ МАҚСАДЛАРИ
4.1. Оператор шахсга доир маълумотларга фақат қуйидаги мақсадларда ишлов беради:
а) Фойдаланувчини рўйхатдан ўтказиш, идентификация қилиш ва профилга киришни таъминлаш;
б) Ҳужжат шаблонлари асосида тайёр ҳужжат яратиш ва уни Фойдаланувчига етказиш;
в) Мижозни Адвокат билан боғлаш, Савол хизмати ва Онлайн консультацияни ташкил этиш;
г) сунъий интеллект ёрдамида ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш;
д) тўловларни қабул қилиш, пулни қайтариш, Адвокатларга Тўловларни ўтказиш, солиқларни ушлаб қолиш ва ҳисобот юритиш;
е) Адвокат лицензияси ва шахсини текшириш, профилини эълон қилиш;
ж) шикоятларни кўриб чиқиш ва низоларни ҳал қилиш;
з) Фойдаланувчига буюртмалар, жавоблар, консультациялар ва профил хавфсизлиги ҳақида хабарлар юбориш;
и) Платформа хавфсизлигини таъминлаш, фирибгарлик ва рухсатсиз киришнинг олдини олиш;
к) Платформа ишини таҳлил қилиш ва яхшилаш (эгасизлантирилган ҳолда);
л) Фойдаланувчининг алоҳида розилиги билан — янги хизматлар, акциялар ва ҳуқуқий янгиликлар ҳақида хабарлар юбориш;
м) қонунчилик талабларини бажариш, жумладан солиқ ва бухгалтерия ҳисоби, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш талаблари.
4.2. Оператор шахсга доир маълумотлардан юқорида кўрсатилмаган мақсадларда фойдаланмайди ва уларни сотмайди.
5. ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
5.1. Оператор шахсга доир маълумотларга қуйидаги асосларда ишлов беради:
а) Субъектнинг розилиги — 1.5-бандга мувофиқ электрон шаклда берилади;
б) Субъект тарафи бўлган шартномани (оммавий оферталарни) бажариш зарурати;
в) Операторга қонунчиликда юклатилган мажбуриятларни бажариш зарурати (солиқ, бухгалтерия, ваколатли органлар сўровлари).
5.2. Мижоз Ҳужжат шаблонига ёки савол матнига учинчи шахслар маълумотларини киритганда, бу маълумотлар фақат ҳужжат тайёрлаш ва юридик ёрдам олиш мақсадида ишлатилишини тасдиқлайди. Мижоз учинчи шахслар маълумотларини қонуний асосда олганлиги ва ушбу мақсадда ишлатаётгани учун жавоб беради.
6. МАЪЛУМОТЛАРНИ УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА БЕРИШ
6.1. Оператор шахсга доир маълумотларни фақат хизмат кўрсатиш учун зарур ҳажмда қуйидаги учинчи шахсларга беради:
а) Адвокатларга — Мижознинг исми, савол матни ва илова қилинган файллар Платформада тасдиқланган Адвокатларга кўринади, Мижознинг тўлиқ исм-шарифи эса саволга жавоб беришга киришган Адвокатга кўринади;
а¹) Ҳужжат шаблони муаллифига — харидорнинг исми (телефон рақамисиз) ва харид санаси;
б) Мижозларга — Адвокат профилидаги очиқ маълумотлар (8-бўлим);
в) тўлов тизимларига (Click, Payme, Uzcard, Humo ва бошқалар) — тўловни амалга ошириш ва қайтариш учун зарур маълумотлар;
г) банкларга — Тўловларни ўтказиш учун Адвокатнинг исм-шарифи ва банк картаси маълумотлари;
д) SMS, электрон почта ва Telegram хизматларига — тасдиқлаш кодлари ва хабарларни етказиш учун телефон рақами, электрон почта, Telegram идентификатори;
е) хостинг ва сервер хизматларини кўрсатувчига — маълумотларни сақлаш учун;
ж) сунъий интеллект хизматини кўрсатувчига — Фойдаланувчи юклаган ҳужжат асосида лойиҳа тайёрлаш учун, фақат шу функциядан фойдаланилганда;
з) ваколатли давлат органларига — қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда.
6.2. Оператор учинчи шахслар билан маълумотларни махфий сақлаш ва фақат топширилган мақсадда ишлатиш мажбуриятини назарда тутувчи шартномалар тузади.
6.3. Оператор Мижоз ва Адвокат ўртасидаги ёзишмалар ва консультация маълумотларини учинчи шахсларга бермайди. Улар билан Операторнинг ходимлари фақат техник хизмат кўрсатиш учун ва шикоятни кўриб чиқишда — шикоят берган тарафнинг розилиги билан танишади. Шикоят юбориш бундай розилик ҳисобланади.
7. АДВОКАТЛИК СИРИ
7.1. Мижоз ва Адвокат ўртасидаги муносабатлар вужудга келган пайтдан бошлаб Мижоз мурожаат қилганлиги факти, мурожаат мазмуни, берилган маслаҳатлар ва ҳисоб-китоблар шартлари адвокатлик сирини ташкил этади ва Адвокат уни сақлашга мажбур («Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси).
7.2. Оператор Адвокатдан адвокатлик сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилишни талаб қилмайди ва бундай маълумотлардан Сиёсатда кўрсатилганидан бошқа мақсадда фойдаланмайди.
7.3. Мижоз савол матни Платформада тасдиқланган барча Адвокатларга кўринишини ҳисобга олади. Мижозга савол матнига ўзининг ва учинчи шахсларнинг паспорт маълумотлари, ЖШШИР, банк карта рақами ва бошқа ортиқча маълумотларни киритмаслик тавсия этилади.
8. ОЧИҚ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР
8.1. Платформада қуйидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади ва барча Ташриф буюрувчиларга кўринади:
а) Адвокатнинг исм-шарифи, сурати, лицензия рақами, мутахассислиги, тажрибаси, иш ҳудуди, таржимаи ҳоли, рейтинги, нархлари ва Контенти;
б) Мижозларнинг Адвокатларга қолдирган шарҳлари — Мижознинг исми ва фамилиянинг бош ҳарфи билан;
в) Ҳужжат шаблонлари, курслар ва мақолалар саҳифаларидаги муаллиф маълумотлари.
8.2. Адвокатнинг ЖШШИР, телефон рақами, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ва банк картаси маълумотлари эълон қилинмайди.
9. COOKIE ФАЙЛЛАРИ
9.1. Платформа қуйидаги cookie турларидан фойдаланади:
а) зарурий cookie — профилга кириш, сессияни сақлаш, тил танлови, хавфсизлик учун. Уларсиз Платформа ишламайди;
б) аналитика cookie — ташрифлар сони, кўрилган саҳифалар ва Платформадан фойдаланиш тартибини эгасизлантирилган ҳолда таҳлил қилиш учун.
9.2. Аналитика cookie файллари Фойдаланувчи Платформага биринчи кирганда чиқадиган ойнада «Ҳаммасини қабул қилиш» тугмасини босгандан кейин ишлатилади. «Фақат зарурийлар» тугмаси босилса, аналитика cookie файллари ишлатилмайди.
9.3. Фойдаланувчи cookie созламаларини Платформанинг пастки қисмидаги «Cookie созламалари» ҳаволаси орқали ёки браузер созламаларида истаган вақтда ўзгартириши мумкин.
9.4. Оператор реклама cookie файлларидан фойдаланмайди.
10. МАЪЛУМОТЛАРНИ САҚЛАШ ЖОЙИ ВА ЧЕГАРАДАН ТАШҚАРИГА ЎТКАЗИШ
10.1. Шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда сақланади, 10.3 ва 10.4-бандларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
10.2. Шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 27¹-моддаси учинчи қисмида белгиланган қуйидаги шартлардан бири бажарилган тақдирда сақланиши ва уларга ишлов берилиши мумкин: чет давлат шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олинган; Оператор ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган талабларга жавоб берувчи стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидаларни қабул қилган ва уларга риоя этади; Оператор рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш соҳасидаги халқаро стандартларга риоя этади. Шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Оператор Қонуннинг 27¹-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган биометрик ва генетик маълумотларга ишлов бермайди.
10.3. Сунъий интеллект функциясидан фойдаланилганда Фойдаланувчи юклаган ҳужжат мазмуни лойиҳа тайёрлаш учун Anthropic PBC компаниясининг Америка Қўшма Штатлари ҳудудидаги серверларига узатилиши мумкин. Оператор бу узатишни 10.2-бандда кўрсатилган шартлардан бирига мувофиқ амалга оширади. Агар бу давлат шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олинмаган бўлса, узатиш Фойдаланувчининг розилиги асосида амалга оширилади (Қонуннинг 15-моддаси учинчи қисми). Фойдаланувчи функциядан фойдаланишдан олдин шундай узатишга розилик беради. Функциядан фойдаланмаслик Платформанинг бошқа хизматларидан фойдаланишга таъсир қилмайди.
10.4. Фойдаланувчи Telegram бот ёки Mini App орқали Платформадан фойдаланганда, хабарлар ва Telegram ҳисоби идентификатори Telegram хизматининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги серверлари орқали узатилади. Фойдаланувчи Telegram бот ёки Mini App’дан фойдаланиш орқали шундай узатишга розилик беради (Қонуннинг 15-моддаси учинчи қисми). Telegram’дан фойдаланмаслик Платформанинг веб-сайт орқали кўрсатиладиган хизматларидан фойдаланишга таъсир қилмайди.
11. САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ
11.1. Шахсга доир маълумотлар қуйидаги муддатларда сақланади:
| Маълумот тури | Сақлаш муддати |
|---|---|
| Профил маълумотлари | Профил амал қилган давр ва у ўчирилгандан кейин 1 йил |
| Ҳужжат шаблонларига киритилган маълумотлар ва тайёр ҳужжатлар | Мижоз профилида у ўчирилгунга қадар; профил ўчирилгандан кейин 30 кун |
| Савол ва жавоблар, консультация ёзишмалари | Профил амал қилган давр ва у ўчирилгандан кейин 3 йил (низоларни ҳал қилиш учун) |
| Сунъий интеллектга юкланган файллар | Лойиҳа тайёрлангандан кейин 30 кун |
| Тўловлар, Тушумлар ва Тўловлар тарихи | Бухгалтерия ва солиқ қонунчилигида белгиланган муддат давомида |
| Адвокатнинг лицензия нусхаси | Профил амал қилган давр |
| Адвокатнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси | Профил амал қилган давр |
| Техник журналлар (логлар) | 12 ой |
| Шикоятлар ва уларга жавоблар | 3 йил |
11.2. Сақлаш муддати тугагач, шахсга доир маълумотлар йўқ қилинади ёки эгасизлантирилади. Қонунчиликда узоқроқ муддат белгиланган бўлса, маълумотлар шу муддат давомида сақланади.
12. МАЪЛУМОТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ
12.1. Оператор шахсга доир маълумотларни рухсатсиз кириш, ўзгартириш, ошкор қилиш ва йўқ қилишдан ҳимоя қилиш учун қуйидаги чораларни кўради:
а) маълумотларни узатишда TLS 1.2 ва ундан юқори протоколлар орқали шифрлаш;
б) махфий калитлар ва сессия токенларини хавфсиз сақлаш;
в) профилга фақат телефон рақамига юборилган бир марталик код ёки Telegram ҳисоби орқали кириш;
г) ходимларнинг маълумотларга киришини уларнинг вазифаси учун зарур ҳажм билан чеклаш ва ҳар бир киришни журналда қайд этиш;
д) ходимлардан маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олиш;
е) маълумотларнинг захира нусхаларини мунтазам яратиш;
ж) Адвокатларнинг банк картаси маълумотларини шифрланган ҳолда сақлаш.
12.2. Шахсга доир маълумотлар ошкор бўлган ёки уларга рухсатсиз кирилган ҳолат аниқланса, Оператор унинг оқибатларини бартараф этиш чораларини кўради ва қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органни ва зарар кўрган Субъектларни хабардор қилади.
12.3. Фойдаланувчи профилга кириш маълумотларини учинчи шахсларга бермаслиги ва профилга рухсатсиз кирилганини аниқласа, дарҳол legon.murojaat@gmail.com манзилига хабар бериши керак.
13. СУБЪЕКТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
13.1. Субъект қуйидаги ҳуқуқларга эга («Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси):
а) ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани ҳақида, уларнинг таркиби, ишлов бериш мақсадлари ва маълумот берилган учинчи шахслар ҳақида ахборот олиш;
б) ўз маълумотлари билан танишиш ва уларнинг нусхасини олиш;
в) нотўғри ёки эскирган маълумотларни тузатиш ва тўлдириш;
г) маълумотларни ўчиришни ёки уларга ишлов беришни тўхтатишни талаб қилиш;
д) ишлов беришга розиликни чақириб олиш (Қонуннинг 21-моддаси);
е) реклама хабарларидан воз кечиш;
ж) Операторнинг ҳаракатлари устидан ваколатли органга ёки судга шикоят қилиш.
13.2. Субъект ушбу ҳуқуқларни профил созламалари орқали ёки legon.murojaat@gmail.com манзилига мурожаат юбориш орқали амалга оширади. Мурожаатда профил билан боғланган телефон рақами ёки электрон почта кўрсатилади.
13.3. Оператор мурожаатни олган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқади ва жавоб беради.
13.4. Розилик чақириб олинганда ёки маълумотларни ўчириш талаб қилинганда, маълумотсиз кўрсатиб бўлмайдиган хизматлар тўхтатилади. Қонунчиликда сақлаш мажбурий бўлган маълумотлар (тўловлар тарихи ва бошқалар) белгиланган муддат тугагунга қадар сақланади.
13.5. Адвокатлик сирини ташкил этувчи маълумотлар Мижоз талабига кўра ўчирилганда, Адвокат ўз иш юритувида сақлаган маълумотлар учун Адвокатнинг ўзи жавоб беради.
14. ХАБАРЛАР ВА РЕКЛАМА
14.1. Оператор Фойдаланувчига буюртмалар, тўловлар, жавоблар, консультациялар ва профил хавфсизлиги ҳақидаги хизмат хабарларини розилик сўрамасдан юборади. Бу хабарлар Платформадан фойдаланиш учун зарур.
14.2. Реклама ва ахборот хабарлари фақат Фойдаланувчи профилда ёки Telegram ботда бунга розилик белгисини қўйгандан кейин юборилади. Фойдаланувчи истаган вақтда хабар ичидаги ҳавола, профил созламалари ёки Telegram бот орқали улардан воз кечиши мумкин.
14.3. Адвокат Платформадан олинган Мижоз маълумотларидан реклама ва рассылка учун фойдаланмайди.
15. 18 ЁШГА ТЎЛМАГАН ШАХСЛАР
15.1. Платформа 18 ёшга тўлмаган шахсларга мўлжалланмаган ва Оператор улардан онгли равишда маълумот йиғмайди.
15.2. 18 ёшга тўлмаган шахс номидан ҳужжат тайёрлаш зарур бўлса, уни қонуний вакил ўз профили орқали амалга оширади ва вояга етмаган шахс маълумотларини киритиш учун жавоб беради.
15.3. 18 ёшга тўлмаган шахс рўйхатдан ўтганлиги аниқланса, Оператор профилни ва унга тегишли маълумотларни ўчиради.
16. СИЁСАТНИ ЎЗГАРТИРИШ
16.1. Оператор Сиёсатга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Сиёсатнинг янги таҳрири legon.uz/uz/privacy саҳифасида эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
16.2. Оператор муҳим ўзгаришлар ҳақида Фойдаланувчиларни профил ва Telegram бот орқали хабардор қилади.
16.3. Ишлов бериш мақсадлари кенгайтирилса ёки маълумотларнинг янги тоифаларига ишлов бериш бошланса, Оператор Фойдаланувчидан янги розилик олади.
17. ОПЕРАТОР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
| Реквизит | Маълумот |
|---|---|
| Тўлиқ номи | «Greatsoft - Software Development Company» МЧЖ |
| СТИР | 307148197 |
| Юридик манзили | Toshkent shahri, Mirzo Ulug'bek tumani FERUZA 1-MAVZE, TAKSOPARK-4 |
| Телефон | +998 87 708 18 18 |
| Электрон почта | legon.murojaat@gmail.com |
| Telegram | @legon_murojaat |
| Иш вақти | Душанба–Жума, 09:00–18:00 |